Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасининг Республика байналмилал маданият марказида 2022 йил 1 июл куни  Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши фаолиятлари негизида “Ўзбекистон - Россия” Дўстлик жамиятининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жамиятнинг янги таркибдаги аъзолари, истиқболли ва жорий йил иш режалари, маълум муддат фаолияти тўхтаб қолган жамиятнинг ишларини янада фаоллаштириш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон - Россия” Дўстлик жамияти раиси Алишер Шайхов томонидан Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви директори А.В.Маҳкамовнинг жамият аъзоси этиб сайланиши ва республика ҳудудида жойлашган миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятлари билан ўзаро алоқалар ҳамда амалий ҳамкорликни таъминлашда миллий архивнинг алоҳида роли таъкидланди. Эслатиб ўтамиз, Қўмита ҳузурида 27 Миллий маданий марказлар, 20 ортиқ Дўстлик жамиятлари фаолият олиб бормоқдалар.