#Муборак_қадамжолар

 

Гўри Амир мақбарасининг кўриниши. 1953 йил, Самарқанд.

Ҳозирги кунда ушбу фото ҳужжат Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланади.

Гўри Амир мақбараси жаҳонга машҳур ва Ўрта Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатиа эътироф этилади.
Мақбара қурилиши 1403 йилда Амир Темурнинг вориси Муҳаммад Султоннинг вафот этиши муносабати билан бошланган, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган ҳамда Амир Темур ва темурийлар хилхонасига айлантирилган.

Мақбара ўрта аср Самарқандининг жанубий-шарқий қисмида, Темурнинг набираси Муҳаммад Султон XIV асрнинг охирида бино қилдирган ансамбль қошида тикланган.

 

Ўз КФФҲ МА Ахборот хизмати