ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ «ЎЗАРХИВ» АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚИММАТЛИЛИГИНИ АНИҚЛАШ ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 373-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 1 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2347-1]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон «Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 168-модда) мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2012 йил 14 февралдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 2347, 2012 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 150-модда) билан тасдиқланган Ҳужжатларни қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Бош директор А. АБДУЛЛАЕВ

Тошкент ш.,

2012 йил 5 июль,

58-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2012 йил 5 июлдаги 58-сон буйруғига 
ИЛОВА

Ҳужжатларни қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Эксперт-текширув комиссияси (бундан буён матнда ЭТК деб юритилади) – давлат архивлари, ҳудудий архив иши бошқармаларида бошқарув (иш юритиш), илмий-техника ва бошқа махсус ҳужжатлар қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ташкил этиш ва ҳужжатларни архивларга сақлаш учун топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни ўтказиш ҳамда давлат архивларининг жамлаш манбаи бўлган ташкилотларнинг ЭК ва МЭКлари фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш учун тузиладиган доимий фаолият кўрсатувчи комиссия.».

2. 3 ва 3б-иловалардаги «доимий сақланадиган йиғмажилдлар» деган сўзлар «сақлаш муддати 10 йилдан ортиқ бўлган вақтинча сақланадиган йиғмажилдлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 4 ва 4б-иловалардаги «доимий сақланадиган йиғмажилдлар» деган сўзлар «шахсий таркиб бўйича йиғмажилдлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 5-иловадаги «ЭК (ЭТУК)» қисқартмалари «ЭТК (ЭТУК)» қисқартмалари билан алмаштирилсин.

5. 5а-иловадаги «ЭК (ЭТУК)» қисқартмалари «ЭК (МЭК)» қисқартмалари билан алмаштирилсин.

 

  Yuklab olish (*.doc 19 kb)