#Муборак_қадамжолар

Хивадаги Ичан-Қалъа меъморий ёдгорлигининг умумий кўриниши. Хоразм вилояти. 1969 йил.

Ҳозирги кунда ушбу фото ҳужжат Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, Ичан қалъа — Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми. Ичан қалъа шаҳарнинг Дишан қалъа (ташқи қалъа) қисмидан кунгурадор девор билан ажратилган. У Хива работи (Дишан қалъа)дан баланд қўрғонтепага ўхшаб кўринади. Ичан қалъага 4 дарвоза (Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвоза)дан кирилган.

 

Ўз КФФҲ МА Ахборот хизмати