Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири, буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур  (1483-1530 йй.) таваллудининг 540 йиллиги республикамизда кенг нишонланмоқда.
 

Тошкент шаҳридаги  А.Хлебушкина номли 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архивига ташрифи ташкил этилди. Ташриф мобайнида архив биносида экскурсия ўтказилди, архив кинозалида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ватанпарварлик ва юртимизга садоқат руҳида тарбиялашни янада кучайтириш мақсадида архив сақловидаги “Бобурийлар изидан” (“Ўзбеккинохроника” 1993 й.) ҳужжатли фильмни намойиш қилинди. Фильмда Бобурнинг Ҳиндистон ўлкасидаги ҳукмдорлиги даври ва унинг тарихий манбалари мероси ёритилган бўлиб, меҳрибонлик уйи педагог ва тарбияланувчиларида катта таъсуротлар қолдирди.
 


 


 

 


Manba : O‘z KFFH MA Axborot xizmati