Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 55-сон баённомасига асосан 2022 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида  Мухтор Ашрафийнинг таваллудининг 110 йиллигига бағишланган “Мухтор Ашрафий — композитор, дирижёр, педагог” мавзусидаги Халқаро  илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви бўлим мудирлари Г.Қулматова ва З.Сулеймановалар илмий маърузалари билан иштирок этдилар. Маърузаларда бастакор М.Ашрафий ҳаёти ва  ижодига бағишланган кино ва фото архив манбаларига эътибор қаритилди. Конференция ишида кўплаб хорижий меҳмонлар, санъат арбоблари, консерватория талабалари ва манфаатдор идораларнинг вакиллари иштирок этишди.
 


 



 


Manba : O‘z KFFH MA Axborot xizmati