А.Навоий номли киносаройда (собиқ “Панорама” кинотеатри) Россия Федерацияси Маданият вазирлиги томонидан суратга олинган “Борзенко : ринг за колючей проволокой” ҳужжатли фильм премьераси ташкил этилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонлик А.А.Борзенконинг Бухеньвалд концлагеридаги маҳбуслиги, мажбурий бокс учрашувлари (80 жангда ғалаба қозонди),

унинг ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильм немис фашизми  устидан қозонилган ғалабадаги юртдоши

мизнинг беқиёс қаҳрамонлиги намоён этилди. Премьера ишида Россиянинг ҳужжатли киноижодкорлари гуруҳи, Ўзбекистон Бокс федерацияси раҳбарияти ва машҳур боксчилар, фильм қаҳрамони А.Борзенконинг оила аъзолари, “Ўзбеккино” агентлиги, ОАВ ва бошқалар иштирок этдилар. Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви директори А.В.Маҳкамов тадбирда Россиялик ҳужжатли киноижодкорлар ва Борзенконинг фарзандлари билан яқин мулоқотда бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши аскари А.Борзенконинг ҳаётига оид медиа материалларни давлат сақловига топшириш масаласи юзасидан ўзаро келишувга эришилди.