18 май “Музейлар куни”га бағишлаб Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси ва Ўзбекистон Бадиий академиясининг навбатдаги ўзаро ҳамкорликдаги кўргазмаси “Тупроқ тилга кирганда” деб номланди. Тадбирлар “Ибодулло Нарзуллаев: ҳаёт, ижод, анъаналар” номли илмий-амалий конференция ва кўргазма иши Ғиждувон анъанавий кулолчилиги Нарзуллаевлар сулоласининг 5-авлод вакили, машҳур учта-кулол Ибодулло Нарзуллаевнинг 95 йиллик юбилейига бағишланди. Бадиий кўргазмада ҳунарманд уста И.Нарзуллаевнинг архив фотолари ва устанинг кулолчилик бадиий ижод намуналари намойиш этилмоқда.