Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейида ХХ асрнинг биринчи ярмида қатағонга учраган ватандошларимиз хотираси ва 18 май “Музейлар куни”га бағишла Туркистонлик талабаларнинг Германияга таҳсил олиш учун юборилганлиги 100 йиллик санаси муносабати билан “Улар Германияда ўқиган эдилар” номли кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада мавзуга оид илмий учрашувлар, маърузалар, китоблар тақдимоти ва Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архивининг фото ҳужжатлари намойиш қилинди.