“Ўзархив” агентлиги ташаббуси билан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тизимидаги “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивининг 80 йиллиги (1943-2023 йй.) муносабати билан архив тарихи ва архивчиларнинг заҳматли меҳнатларини акс эттирувчи ҳужжатли фильм яратиш режалаштирилди. Ушбу масалада, архив директор А.Маҳкамов ҳужжатли фильм ижодкорлари раҳбари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, давлат ва ҳалқаро мукофотлар совриндори, кинорежиссёр Али Ҳамраев ва сценарист К.Бинятовалар билан ўзаро дастлабки йиғилишни ўтказди. Эслатиб ўтамиз, архив ҳужжатлари бу инсониятнинг ноёб моддий ва маънавий бойликларидан бири эканлиги, мавжуд тайёрланган кино, фото ва фоно  ҳужжатларни алоҳида бир жойда сақлаш масаласи ҳал қилиниб, Ўзбекистон ССР СНК-сининг 1943 йил 18 мартдаги 145-сонли қарори билан Ўзбекистон ССР  Кинофотофоно ҳужжатлар Марказий давлат архиви ташкил этилди.