Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Г.А.Алиевларнинг олий даражадаги учрашувлари, икки ҳалқ ўртасидаги азалий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган бизнес-форум доирасида, жорий йил 20 июнь куни Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архивига Озарбайжон Республикаси Миллий архиви бошқармаси раҳбари Аскер Расуловнинг ташрифи бўлиб ўтди. Меҳмон А.Расулов архив биносидаги асосий фаолият ва “Ўзбекистон – Озарбайжон ҳамдўстлиги боқийдир” мавзусидаги фотокўр-газма билан яқиндан танишди. Шунингдек, архивнинг кинозалида Ўзбекис-тонда озарбайжон санъати ва маданияти декадасига оид ҳужжатли фильм 
намойиш қилинди.