Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 майдаги 55-сон йиғилиш Баёни билан бастакор ва дирижёр, ҳалқ артисти, давлат ва ҳалқаро мукофотлар совриндори, педагог ва жамоат арбоби Мухтор Ашрафий таваллудига 110 йил тўлиши ҳамда уй-музейи ташкил этилганлигига 40 йил тўлиши муносабати билан унинг хотирасига бағишлаб маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш давом этмоқда.  Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви директори А.В.Махкамов ва Мухтор Ашрафий уй музейи директори Н.К.Гунова билан биргаликда буюк бастакор таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан видеоролик тайёрлаш, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви сақловидаги М.Ашрафий ҳаёти ва ижоди акс эттирилган ҳужжатли фильмларни музейнинг кинозалида намойиш қилишни (йил давомида) ташкил этиш ишларини белгилаб олдилар. Сизларни уй-музейга лутфан таклиф қиламиз (Манзили - Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ-1 мавзеси, 15 уй, 25 хонадон).