Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли Академик опера ва балет театри биносида Ўзбекистон Ҳалқ артисти, мумтоз хонанда Берта Давидова (1922-2022йй.) таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан хотира кечаси тадбири бўлиб ўтди.
 


Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида бетакрор ва сирли овоз соҳибаси Б.Давидова ижросидаги “Муножот”, “Фиғон”, “Сараҳбори оромижон”, “Самарқанд ушшоғи”, “Дугоҳ”, “Баёт-1” мумтоз қўшиқлари ва “Шашмақом” каби ноёб маданий мерос сақланиб келинмоқда. Шунингдек, Б.Давидова меҳнат фаолияти олиб борган Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли фотосуратлари ҳам архивда сақланади.
 

 


Manba : O‘z KFFH MA Axborot xizmati