Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида, “Ўзбекистон 24” телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда “Факт 24” телекўрсатувининг навбатдаги сонини олиш ишлари бўлиб ўтди. Кўрсатув давомида биринчи парашутчи ўзбек аёли Башорат Мирбобоеванинг қизиқарли фото ҳужжатлари, ўзбек аскарларининг ҳаёти ва ҳарбий чақирувларга тайёргарлиги, қиз болаларни аскарликка тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари акс этган фильмлар намойиш этилди. Архив ходимларидан сақловхона мудири Ибрагимова Муҳайё ва етакчи услубчи Ходжиева Муҳлиса муҳбирларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

 

Ўз КФФҲ МА Ахборот хизмати