Hujjatlarning qimmatliligini aniqlash ekspertizasini o'tkazish tartibi to'g'risidagi nizomni tasdiqlash haqida
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ «ЎЗАРХИВ» АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 24-25-сон, 192-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2012 йил 14 февралдаги 10-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 24-25-сон, 192-модда) мувофиқ ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2012 йил 5 июлдаги 58-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2347-1, 01.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 373-модда)
II боб. Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказишнинг асосий мақсад ва вазифалари
ҳужжатларни нотўғри ва асоссиз йўқ қилиш ҳолатларини бартараф этиш.
етишмайдиган материаллар ўрнини тўлдириш йўли билан архив фондлари таркибининг тўлиқлигига эришиш;
ҳужжатларнинг жисмоний ҳолатига баҳо бериш.
III боб. Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказишнинг асосий босқичлари
ҳужжатларни идоравий сақлаш жараёнида;
эгасиз ҳужжатлар архивга тартибга солинмаган ҳолда сақлаш учун олинганда;
архив рўйхатларини такомиллаштириш ва қайта ишлаш жараёнида.
IV боб. Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш мезонлари
10. Ҳужжатларнинг келиб чиқиши мезонларига қуйидагилар киради:
ҳужжатларнинг муаллифлилиги, уларнинг тузилган вақти ва жойи.
11. Ҳужжатларнинг мазмуни мезонларига қуйидагилар киради:
ҳужжатларда сақланаётган ахборотнинг қимматлилиги;
ҳужжатларнинг юридик кучи ва асллиги;
ҳужжатларнинг мақсадли йўналтирилганлиги;
12. Ҳужжатларнинг ташқи ўзига хослиги мезонларига қуйидагилар киради:
ҳужжатларни тасдиқлаш ва расмийлаштириш (бадиий, палеографик, тилга оид ва бошқа хусусиятлар);
ҳужжатларнинг жисмоний ҳолати ва моддий асосининг хусусиятлари.
15. Архив фондларини ўрганиш ҳужжатларнинг қуйидаги гуруҳларини аниқлашга ёрдам беради:
доимий сақлаш муддатидаги ҳужжатлар;
алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар;
вақтинча сақлаш муддатидаги ҳужжатлар;
йўқ қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар.
22. Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш натижасида қуйидагилар тузилади:
доимий сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати (1, 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ);
алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати (2, 2а ва 2б-иловаларга мувофиқ);
сақлаш муддати 10 йилдан ортиқ бўлган вақтинча сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати (3, 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ);
шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати (4, 4а ва 4б-иловаларга мувофиқ);
ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатнома (5, 5а ва 5б-иловаларга мувофиқ).
25. Ташкилотнинг йўқ қилишга ажратилган барча ҳужжатларига битта умумий далолатнома тузилади.
28. Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказишнинг якуни қуйидагилар ҳисобланади:
ҳужжатлар йиғмажилдларининг рўйхатларига ЭТК (ЭТУК) муҳр (штамп)ларининг қўйиб чиқилиши.