Тошкент шаҳрида “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент Ҳалқаро кинофестивали доирасида 2022 йил 15-17 сентябрь кунлари “Ҳужжатли кино кунлари” тадбирлари бошланди. Тадбирларни очилиши юзасидан “Ўзбекистон Миллий матбуот маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Бош директори  Фирдавс Абдухаликов томонидан фестивалнинг хорижий меҳмонлари ва иштирокчилари, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, киноижодкорлар ва матбуот ходимларига брифинги ташкил этилди.


 


 


Дастлабки кун Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва “Мастерская” (“Masterskaya Movie Company”) кинокомпанияси билан ҳамкорликда суратга олинган “Ўзбекистон. Янги тарих” ҳужжатли фильм премьераси билан бошланди. “Мастерская” кинокомпанияси (Россия) продюсери Саида Медведева иштирокчиларни кинокомпания фаолияти ҳақида таништирди.  “Ҳужжатли кино кунлари” тадбирлари доирасида кўплаб хорижий мамлакатларнинг ҳужжатли фильмлари тақдимоти бўлиб ўтади ва улар республикамизнинг барча кинотеатрлари ва маданият марказларида намойиш этилади
 

 


Manba : O‘z KFFH MA Axborot xizmati