Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани Оққўрғон маҳалласи идораси биносида шарқшунос олима, тарих фанлари доктори, профессор Розия Мукминова (1922-2022йй.) таваллудининг 100 йиллиги муносабати хотира учрашуви тадбири ўтказилди. Тадбирда, тарихчи олимлар, хокимлик вакиллари, маҳалла фуқаролари, олиманинг фарзандлари ва бошқалар иштирок этдилар.
 

Шунингдек, онлайн тарзда Татарстон Республикаси Фанлар академияси номидан тарих фанлари доктори, профессор И.А.Гилязов олима ҳақида ўзининг хотира маърузаси билан қатнашди. Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви  томонидан тарихчи олима Р.Мукминова ҳаёти ва меҳнат фаолиятига оид фотосуратлар асосида кўргазма ташкил этилди.
 


 


 


Manba : O‘z KFFH MA Axborot xizmati