Ҳозирги кунда, XIV Ҳалқаро Тошкент кинофестифалини ташкил этиш ишлари қизғин олиб борилмоқда, шу мақсадда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архивига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр, сценарист ва киноактёр Исамат Исакович Эргашев ташриф буюрди. Ўзбекистон киносанъати юз йиллик бой тарихга эга бўлиб унда ҳорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда суратга олинган  фильмлар салмоқли ўрин эгаллайди. Исамат Эргашев ўзбек-ҳинд киноижодкорлиги тарихи бўйича махсус лойиҳани архив материаллари асосида тайёрламоқда. Архив директори А.Махкамов томонидан киноижодкор И.Эргашев фаолиятига оид медиа материалларни давлат сақловига топшириш масаласи юзасидан ўзаро келишувга эришилди.