Россия Федерациясининг Пермь шаҳридаги Ижтимоий-сиёсий тарих давлат архиви ва Ўзбекистон Миллий архивлари ўртасида дўстлик алоқалари сўнгги йилларда ривожланиб бормоқда.Ўзбекистон Миллий архивлари вакилларининг Пермь шаҳрида ўтказилган ҳалқаро илмий конференцияларда фаол иштироки таъминланмоқда. Ўз.МА директор ўринбосари А.Махкамов ва Ўз.КФФД МА бўлим мудири З.Сулейманова илмий маърузалари билан иштирок этган (2021 й.) Ҳалқаро конференция материаллари чоп этилди. Россия Федерациясида нашр этилган мазкур китоб тўплам муаллифларга туҳфа сифатида етказилди