2022 йил 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари Тошкент шаҳрининг “Ўзэкспомарказ” 3 павильонида “CRAFT FAIR UZBEKISTAN” Ҳалқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтди. Ташкилотчилар Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги,Савдо-саноат палатаси, вазирликлар ва идоралар, ярмаркада Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларнинг уста-ҳунармандлари иштирокини ҳам таъминладилар.

 

Ярмаркада Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви директори А.Маҳкамов ва ходимлар иштирок этдилар. Архив давлат сақлови учун ҳунармандлар ва уларнинг яратган маҳсулотлари фотожамланмаси яратилди. 
 

 


Manba : O‘z KFFH MA Axborot xizmati