Россия Федерациясининг Пермь давлат ижтимоий-сиёсий тарих архиви ҳамда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Миллий архиви, Тошкент шаҳар АИҲБ, Ўзбекистон ФА Тарих институти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан  россиялик ҳамкасблар томонидан чоп этилган “Подвиг рабочих колонн” (“Меҳнат колониялари жасорати”) номли тўплам-китобнинг тақдимоти онлайн шаклда бўлиб ўтди. Мазкур тўплам-китобда Иккинчи жаҳон уруши даврида Молотов области (ҳозирги Пермь губернияси)га сафарбар қилинган меҳнат колониялари, жумладан Ўзбекистон ҳудудидан мажбурий меҳнатга сафарбар қилинган ватандошларимиз тарихи кенг ёритилган.
 

Фашизм устидан қозонилган буюк ғалабада фронт ортидаги оғир меҳнатлар ва ўзбекистонлик ўғлонларнинг мардлиги-жасорати акс эттирилганлиги, мазкур тарихий фактларнинг биринчи марта эълон қилиниши билан жуда аҳамиятли бўлди. “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архивлар ўзаро Россия Федерациясининг Пермь давлат ижтимоий-сиёсий тарих архиви билан келгусида соҳавий, илмий-амалий тадбирлар ўтказиш ишлари келишиб олинди
 

  


Manba : O‘z KFFH MA Axborot xizmati