Жорий йил 12-17 ноябрь кунлари Милан шаҳрида (Италия Республикаси) ўтказилган V кинофестивалда ўзбек кинорежиссёри Али Ҳамраев “Feliх” мукофоти совриндори бўлди. Кинорежиссёр А.Ҳамраев мазкур кинофестивалда ўзининг «Аромат дыни в Самарканде» (“Самарқандда қовун таровати”) кинофильми билан иштирок этди. Устоз Али Ҳамраевни навбатдаги қўлга киритилган мукофот билан барча архивчилар номидан қутлаймиз. Мазкур совриндор фильм, кинорежиссёр А.Ҳамраев томонидан Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архивига (директори А.Маҳкамовга) доимий сақлов учун тақдим этилди.
 

 


Manba : O‘z KFFH MA Axborot xizmati