“Ўзархив” агентлигининг 2022 йил 22-25 ноябрь кунлари “SMART MANAGEMENT” International Training Company томонидан ташкил этилган ISO 9001:2015 ва ISO 37001:2016 коррупция қарши ҳамда сифат стандартларига бағишланган ўқув курслари ташкил этилди. Сўнгги йилларда агентлик марказий аппарат ходимлари ва архивлар раҳбар ходимларнинг доимий ўқув малака оширишлари  амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви  директори Алижон Маҳкамов мазкур курсда таҳсил олди ва ушбу муносабат билан компания томонидан тингловчиларга малака оширганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди.
 

 


Manba : O‘z KFFH MA Axborot xizmati