Жорий йил 5-11 сентябрь кунлари Ўзбекистон-Исроил биринчи академик форуми тадбирлари Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида Исроил давлатидан ташриф буюрган Ариэль университети ва Холон технология институтининг 70-дан ортиқ академиклар, профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари ўзларининг аниқ ва табиий фанлар, туризм, энергетика, таълим, техника, медицина ва бошқа соҳаларда илғор тажрибаларининг тақдимотлари ташкил этилди.
 

 

Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви директори А.В.Маҳкамов  гуманитар соҳадаги “Academia of the 21st Century: standing at the Vanguard” илмий саммити ишларида фаол қатнашди. Ариэль университетининг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари яҳудий ҳалқларининг илмий-тадқиқот марказининг The Humanities as a factor of preservation of the cultural Heritage in the 21st Century: The Research of Jewish Communities (Гуманитарные науки, как фактор сохранения культурного наследия в XXI в.: исследование еврейских общин) секция ишларида Ўзбекистондаги яҳудийлар тарихи бўйича алоҳида илмий-амалий тадқиқотлар ташкил этилди.
 

 


Manba : O‘z KFFH MA Axborot xizmati