Ўзбекистон Республикси ва Польша Республикаси ўртасида архив иши ва иш юритиш соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида 2022 йил 4 октябрь куни Польша Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси бошчилигидаги Польша делегациясининг “Ўзархив” агентлигига ташрифи амалга оширилди.


 

 

Польша делегацияси таркибида Польша Республикасининг Италия Республикасидаги Элчиси Анна Мария Андерс хоним, Польша Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси вакиллари, Польша Республикаси Миллий хотира институти ва Гданск шаҳридаги Шон-шараф музейи вакиллари ҳамда Республикаси ОАВ мухбирлари иштирок этдилар. Ташриф доирасида томонлар ўртасида архив иши соҳасида ўрнатилган дўстона муносабатлар, жумладан, шу кунга қадар ҳамкорликда амалга оширилиб келинаётган лойиҳалар ва қўшма тадбирлар ҳамда бўлғусида амалга оширилиши лозим деб топилган лойиҳалар тўғрисида ўзаро фикр алмашилди ҳамда “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Польша Республикаси Миллий хотира институти ўртасида архив иши ва иш юритиш соҳасида Англашув меморандуми” имзоланди.

 

Ташриф чоғида польшалик меҳмонларга Ўзбекистон КФФҲ МА фондлари асосида “Ўзбек-поляк ҳалқлари ҳамдўстлиги тарихи” мавзусида фотокўргазма ташкил этилди.
 


Manba : O‘z KFFH MA Axborot xizmati